Қашқадарёда халқ таълими бўлими ходими 5,4 минг доллар пора билан ушланди

Қашқадарё вилояти Нишон туманида тадбиркордан 5400 АҚШ доллари пора талаб қилган бош мутахассис ушланди.

Маълум бўлишича, Бош прокуратура ҳузуридаги департамент, ДХХ ва ИИБнинг вилоят бошқармалари томонидан тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш юзасидан тезкор тадбир ўтказилган. Унда Нишон тумани Халқ таълими бўлими махсус таъмирлаш экспулатация хизмати бош мутахассиси Ж.И. пора билан ушланган.

У тумандаги 2-сонли мактабнинг эски биносини бузиш учун бўлим мудири орқали ҳамкорлик шартномаси расмийлаштириб бериши эвазига «Қ.Т.» МЧЖ раҳбаридан 5400 доллар пора талаб қилган. Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 210-моддаси (Пора олиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Янгиликлар