Ўзбекистондаги хусусий тиббиёт муассасалари сони 7 минг 320 тага етди

Ўзбекистондаги хусусий тиббиёт муассасалари сони 7 минг 320 тага етди.

Маълум бўлишича, бундай муассасаларнинг 50 таси хорижий мамлакатлар билан ҳамкорликда очилган. Хусусий тиббиёт муассасаларининг 5 минг 823 таси амбулатор, 1 минг 497 таси эса стационар шароитида фаолият юритмоқда.

Ҳозирда бу тармоқда ишлаётган шифокорлар сони 16 минг 300 нафардан, ўрта тиббиёт ходимлари сони эса 24 минг 840 нафардан ошади. Энг кўп хусусий тиббиёт муассасалари Тошкент шаҳри (1 минг 628 та), Андижон (726 та) ва Тошкент вилоятларида (644 та) жойлашган.

Қайд этилишича, стационар шаклда фаолият юритаётган хусусий шифохоналарда санаторийлар билан қўшиб ҳисоблаганда 42 мингдан зиёд койка мавжуд. Энг кўп ўрин-жойлар қуйидаги ҳудудларда жойлашган:

  • Андижон вилояти — 6 минг 348 та;
  • Наманган вилояти — 5 минг 880 та;
  • Қашқадарё вилояти — 4 минг 602 та.

Таъкидланишича, яқин йилларгача соҳада хусусий сектор иштирокида саноқли йўналишлар бўйича хизмат кўрсатилган бўлса, ҳозир 129 турдаги тиббий хизматларни амалга оширишга рухсат берилган.

Янгиликлар