Бухорода ичимлик ва оқова сув хизматлари нархи оширилади

Бухоро вилоятида 1 июлдан бошлаб ичимлик суви ва оқова хизматлари учун янги тарифлар жорий этилади. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати маълум қилди.

Халқ депутатлари вилоят кенгашининг 12 июндаги қарорига мувофиқ, 1 метр куб ичимлик суви (ҚҚС билан) қуйидаги тарифларда белгиланади:

• aҳоли, иссиқлик таъминоти, диний ташкилотлар ва бошқа истеъмолчилар учун — 4 минг 480 сўм;

• бюджет ташкилотлари ва улгуржи истеъмолчилар учун — 9 минг 520 сўм.

Техник сув хизмати:

• aҳоли ва бошқа истеъмолчилар учун — 2 минг 240 сўм.

Оқова сув хизмати:

• aҳоли, иссиқлик таъминоти ва диний ташкилотлар учун — 4 минг 256 сўм;

• бюджет ташкилотлари ва улгуржи истеъмолчилар учун — 6 минг 272 сўм.

«Бухоро сув таъминоти» АЖ маълумотига кўра, сўнгги беш йилда вилоятда марказлашган ичимлик суви таъминоти 52,8% дан 74,3% га, канализатсия тизими қамрови эса 7% дан 16,5% га етказилган. Келгуси беш йилда бу кўрсаткичларни мос равишда 95% ва 40% га етказиш режалаштирилмоқда.

Тарифларнинг оширилишига сабаб сифатида иш ҳақи, электр энергияси, солиқ тўловлари, хорижий кредитлар ҳамда тизимни жорий ва капитал таъмирлаш харажатлари келтирилган.

Бухоро