Uzum Market DBS модели бўйича буюртмаларни бекор қилганлик учун жарималар киритмоқда
2026-йил 20-январдан бошлаб Uzum Market DBS модели бўйича буюртмаларни бекор қилганлик учун жарималар киритмоқда.

Жарима миқдори буюртмани бекор қилиш тезлигига боғлиқ бўлади ва қўлда бекор қилиш ҳамда автоматик бекор қилишда қўлланилади.
Сотувчилар учун бепул бекор қилиш муддати сақланиб қолади — у буюртма олинган пайтдан бошлаб 12 соатни ташкил этади.
Агар ушбу муддат ичида бекор қилинса, жарималар ҳисобланмайди. Ўзгаришлар буюртмаларни қайта ишлаш барқарорлигини ошириш ва мижозлар тажрибасини яхшилашга қаратилган.
Янги жарима ставкалари билан ҳавола орқали танишишингиз мумкин.
Uzum Market ҳамкорларга қолдиқларнинг долзарблигини диққат билан кузатиб боришни, етказиб беришни тўғри режалаштиришни ва бекор қилиш ҳамда юзага келиши мумкин бўлган жарималардан қочиш учун буюртмаларни ўз вақтда ишга олишга тавсия қилади.





