Тошкент ва Сурхондарё вилоятларида чиқинди хизмати тарифлари ошди

Тошкент ва Сурхондарё вилоятларида чиқинди хизмати учун тўлов тарифи белгиланди. Бу ҳақда Чиқиндиларни бошқариш агентлиги хабар қилди.

Тошкент ҳамда Сурхондарё вилояти ҳудудларида маиший чиқинди хизматлари учун тўлов тарифларини тартибга солиш мақсадида  Халқ депутатлари вилоят кенгашининг тегишли сессия қарорлари билан қаттиқ ва суюқ маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш бўйича кўрсатиладиган хизматлар учун ягона тўлов тарифлари тасдиқланди.

Унга кўра, Тошкент вилоятининг айрим ҳудудларида жисмоний шахслар яъни аҳоли учун 7 840 сўм (ҚҚС билан) ҳамда юридик шахсларга 1 метр куб учун 82 880 сўм (ҚҚС билан) тўлов миқдори белгиланди.

Белгиланган тўлов тарифи Тошкент вилояти «Тоза Ҳудуд» давлат унитар корхонаси ҳамда «Ангрен Бунёд Файз» МЧЖ, «Нурли йўл марвариди» МЧЖ, «Оҳангарон санитария тозалаш» МЧЖ, «Раҳнамо Сервис» МЧЖ, «Zero-Waste» МЧЖ каби санитар тозалаш корхоналари учун тасдиқланди.

Улар қуйидаги ҳудудларга хизмат кўрсатади:

— Нурафшон, Оҳангарон, Олмалиқ, Ангрен, Чирчиқ, Янгийўл шаҳарлари;

— Тошкент, Зангиота, Оҳангарон, Юқоричирчиқ, Қуйичирчиқ, Паркент, Бўстонлик, Қибрай, Чиноз, Янгийўл туманлари.

Сурхондарё вилоятининг барча шаҳар ва туманларида аҳоли учун 7 000 сўм (ҚҚСсиз) (ҚҚС билан 7840 сўм) ҳамда юридик шахсларга 1 метр куб учун 122 219 сўм (ҚҚСсиз) (ҚҚС билан 136 885,28 сўм) миқдорида тўлов тасдиқланди. Белгиланган тўлов тарифи «Тоза ҳудуд» УК, «Bio Texno Eco» МЧЖ, «Bio Tex Eco» МЧЖ, «Qiziriq Invest» МЧЖ, «Sale Kingdom» МЧЖ ва “Шўрғун коммунал фойдаланиш” МЧЖ каби санитар тозалаш корхоналари учун амал қилади.

Қарорлар