Чиқиндидан ёқилғи олиш бўйича янги лойиҳа амалга оширилади

Ўзбекистонда хавфли саноат чиқиндиларини бошқариш ва уларни қайта ишлаш орқали ёқилғи ишлаб чиқариш бўйича янги лойиҳа амалга оширилади. Бу ҳақда Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги хабар берди.

Бу бўйича Саудия Арабистонининг Vision International Investment (VIIC) ва Франциянинг Suez International компаниялари билан ҳамкорлик тўғрисида битим имзоланди.

Қайд қилинишича, лойиҳанинг умумий қиймати 78 миллион АҚШ долларини ташкил этиб, у уч босқичда амалга оширилади:

•  1-босқичда чиқиндиларни барқарорлаштириш ва полигонларга жойлаштириш мажмуалари ҳамда минтақавий узатиш станциялари ташкил этилади;

• 2-босқичда чиқиндидан ёқилғи олиш (РДФ) ва иссиқлик билан ишлов бериш иншоотлари бўйича муҳандислик лойиҳаси ишлаб чиқилиб, синовдан ўтказилади;

• 3-босқичда тўлиқ ишлаб чиқариш қувватига эга иншоотлар қурилиб, ишга туширилади.

Статистик маълумотларга кўра, Ўзбекистонда ҳар йили 14 млн тонна чиқинди ҳосил бўлади, лекин уларнинг атиги 4–5% и қайта ишланади. Чиқиндилар сабаб атмосферага 7 миллион тоннадан ортиқ иссиқхона газлари чиқади, 43 минг тонна заҳарли фильтратлар ер остига сингади.

 

Ўзбекистон