Исроил ҳужумларида тонгдан бери Ғазо бўйлаб камида 18 киши ҳалок бўлди
Бугун тонгдан бери Исроил ҳужумлари оқибатида Ғазо бўйлаб камида 18 нафар фаластинлик ҳалок бўлди. Бу ҳақда манбаларга таяниб AL Jazeera хабар берди.
Қайд қилинисчича, сўнгги хуружлардан бирида Ғазо шаҳрининг шарқий қисмидаги Туфаҳ маҳалласига уюштирилган ҳужумда 3 киши ҳалок бўлган.
Бундан аввалроқ, Исроил армияси жанубий Ғазодаги ал-Маваси ҳудудида жойлашган, кўчирилган фаластинликлар учун тикилган чодирларга ҳужум қилган.
Ушбу ҳудуд илгари «хавфсиз зона» деб эълон қилинган эди. Ҳужум катта ёнғинга сабаб бўлиб, камида 5 киши, жумладан гўдаклар ҳалок бўлган.