Андижонда кадастр палатаси мансабдори 4 минг доллар пора билан ушланди
Кадастр агентлиги Давлат кадастрлар палатасининг Андижон вилоятидаги туманлардан бирининг филиали бошлиғи пора билан қолга тушди, деб давлат хафсизлик хизмати хабар берди.

Мазкур мансабдор шахс туман захирасида бўлган 17 сотих тошлоқ ер майдонини нотурар жой сифатида унинг номига расмийлаштириб бериш ваъда қилади.
Фуқаро 4 минг АҚШ доллари олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди, — дейилади хабарда.
Ҳолат юзасидан унга нисбатан Жиноят Кодексининг 210-моддаси 2-қисми «в» банди билан жиноят иши қўзғатилиб, қамоқ эҳтиёт чораси қўлланилди.





