Ўзбекистонда байрам кунларида қандай об-ҳаво бўлиши маълум бўлди

8-март куни Ўзбекистоннинг аксарият ҳудудларида иссиқ ва қуруқ ҳаво бўлиши кутилмоқда, деб хабар бермоқда Ўзгидромет.

Хусусан, 8 март куни республика ҳудудининг катта қисмида илиқ ва қуруқ об-ҳаво бўлиши кутилмоқда, фақат Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм вилоятида айрим жойларда ва Навоий вилояти чўл ҳудудининг баъзи жойларида қисқа муддатли ёмғир ёғиши мумкин. Ҳаво ҳарорати 15-20 даража атрофида бўлади.

9 мартда республика ҳудудига яна нам ҳаво кириб келиши кутилмоқда. Республика ҳудуди бўйича (шимолий ҳудудлардан ташқари) баъзи жойларда ёмғир ёғади, Навоий вилояти чўл ҳудудида ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади. Айрим жойларда шамол тезлиги 15-20 м/с гача кучайиши мумкин.

Тошкентда: 8 мартда ёғингарчилик кутилмайди. Ҳарорат кечаси 6-8 даража илиқ, кундузи 18-20 даража илиқ бўлади. 9 мартда куннинг иккинчи ярмида ёмғир ёғади. Ҳарорат кечаси 8-10 даража илиқ, кундузи 14-16 даража илиқ бўлади. Шамол шарқдан бироздан ўртача тезликгача эсади.

Ўзбекистон