15 та туман ва шаҳарда барча давлат идоралари туманлар марказидаги битта кўп қаватли бинога кўчирилади
Ўзбекистондаги 15 та туман ва шаҳарда барча давлат идоралари туманлар марказидаги битта кўп қаватли бинога кўчирилади. Бу ҳақда Президент матбуот котиби Шерзод Асадов маълум қилди.
Янги биноларнинг 1-2-қаватлари тадбиркорларга сотилади. Ушбу туманларда давлат идораларидан бўшайдиган 150 та бино аукционда тадбиркорларга таклиф қилинади.
Президентнинг қайд этишича, яратилган шароитлар ҳисобига уч йилда 250 мингта янги корхона иш бошлади. Уларнинг кўпчилиги «оёққа туриб», фаолиятини кенгайтириши учун ер ва бино керак.
Бундай юқори технологияли маҳсулот яратадиган тадбиркорларга 10 минг квадрат метргача бўлган давлат объектлари 5 йилга бепул ижарага берилиши белгиланди.