Бразилия собиқ президенти давлат тўнтаришига уринишда айбланди
Бразилия собиқ президенти Жаир Болсонару 2022 йилги сайловлардаги мағлубиятидан сўнг ҳукуматни ағдариш ва мамлакатнинг 40 йиллик демократиясига путур етказиш бўйича фитнага раҳбарлик қилишда айбланди. Бу ҳақда Reuters хабар берди.
Айбловлар президент Лула да Сильва лавозимига киришганидан бир ҳафта ўтиб, 2023 йил бошида Болсонару тарафдорлари томонидан пойтахтда тартибсизликлар билан якунланган сайловни рад этиш ҳаракати билан боғлиқ. Полиция бу ҳолатни икки йил давомида тергов қилган.
2022 йилги давлат тўнтариши режаси сайланган президент (Лула да Сильва) ва вице-президентни (Жералду Алкмин), шунингдек, Олий суд судьясини (Алешандри ди Мораиса) ўлдиришгача бўлган чораларни назарда тутган. Болсонару бу режани маъқуллади, дейилади прокуратура баёнотида.
Айблов хулосаси Бразилия Олий судига топширилди. Собиқ президент 12 йилдан 40 йилгача қамоқ жазосига ҳукм қилиниши мумкин