Сенат Ўзбекистонда диний соҳадаги давлат сиёсати концепциясини маъқуллади
Сенатнинг 20 февралдаги тўртинчи ялпи мажлисида «Ўзбекистон Республикасида фуқароларнинг виждон эркинлигини таъминлаш ва диний соҳадаги давлат сиёсати концепциясини тасдиқлаш тўғрисида»ги қонун кўриб чиқилиб, маъқулланди.
Сенаторлар томонидан маъқулланган қонун ва концепция билан фуқароларнинг виждон эркинлиги ҳуқуқини таъминлаш ва Ўзбекистон дунёвий давлат эканлигига оид конституциявий қоидаларни рўёбга чиқаришга ҳамда диний соҳадаги давлат сиёсатининг мақсади, вазифалари, принциплари, устувор йўналишлари ва уларни амалга ошириш механизмлари белгиланмоқда.
Шунингдек, ушбу ҳужжат билан белгиланаётган асосий вазифаларнинг бажарилиши устидан самарали парламент назоратини амалга ошириш мақсадида парламент комиссияси ташкил этилиши назарда тутилмоқда.