Бўстонлиқда ярим тунда дўконга тушган ўғри қўлга олинди

Бўстонлиқ туманида қўриқланадиган дўконга ўғирликка тушган шахс қўлга олинди. Бу ҳақда Тошкент вилояти ИИББ хабар берди.

Қайд қилинишича туманда жойлашган Ғазалкент шаҳридаги қўриқланадиган савдо дўконидан 9 июнь куни соат 01:23 да сигнал тушган.

Сигнал асосида воқеа жойига 3 дақиқа ичида етиб борган тезкор гуруҳ ходимлари дўкон ичида ўғирликка тушган шахсни аниқлаган. Шахс қочишга уринган ва қўлидаги пичоқ орқали ўзини жароҳатлаш билан таҳдид қилган. Бўстонлиқ туманида яшовчи ушбу шахс қуролдан фойдаланган ҳолда зарарсизлантирилиб, қўлга олинган.

Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан ҳудудий ички ишлар бўлими томонидан терговга қадар суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Тошкент