Трамп доллардан воз кечган давлатларга қандай чоралар кўришини айтди
АҚШ президенти Дональд Трамп халқаро савдода долларга муқобил валюта яратишга урингани учун БРИКС мамлакатларига 100 фоиз бож жорий этиш билан таҳдид қилмоқда. Бу ҳақда у ўзининг Truth Social тармоғида ёзди.
Биз, чамаси душманона муносабатда бўлган бу мамлакатлардан БРИКСнинг янги валютасини яратмаслик ва қудратли АҚШ долларини алмаштириш учун бошқа ҳеч қандай валютани қўллаб-қувватламаслик мажбуриятини олишларини талаб қиламиз, деди АҚШ президенти.
Божларни жорий этишдан ташқари, Трамп БРИКС мамлакатларининг товарлари учун Америка бозорини ёпиб қўйиш билан ҳам таҳдид қилди.
Яқинда у БРИКС мамлакатларига нисбатан савдо божларини жорий этиш билан таҳдид солганди. Ўшанда гап АҚШдаги БРИКС мамлакатлари корхоналари учун божлар ҳақида борганди.