Ўзбекистонда дори-дармонлар нархи 40-60% арзонлашади
Ўзбекистонда 2026 йил 1 мартдан бошлаб аҳоли учун дори воситалари нархлари 40–60% пасайтирилади. Бу ҳақда Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги маълум қилди.

Маълум қилинишича, бу кўрсаткичга 2 минг номдаги импорт дориларига референт нархлар белгиланиши, дистрибюторлар устамаларининг қисқартирилиши ҳамда соҳага 392 миллион доллар миқдоридаги (ўтган йилга нисбатан 2,3 баробар кўп) инвестисияларнинг жалб этилиши орқали эришилган.
Шунингдек, йил якунига қадар яна 4 минг номдаги дори воситалари нархини тушириш ва маҳаллий корхоналарда технологиялар трансфери асосида импорт ўрнини босувчи маҳсулотлар ишлаб чиқаришни кенгайтириш режалаштирилган.




