Тошкентда савдо мажмуалари биридаги болалар ўйингоҳи ёнғин хавфсизлиги бузилгани сабабли вақтинча ёпилди

Тошкентда савдо-кўнгилочар мажмуаларининг ёнғин хавфсизлиги ҳолати текширилмоқда, деб хабар берди пойтахт ФВББ матбуот хизмати.

Жумладан, шаҳар ҳудудида инсонларни кўп йиғилиши мумкин бўлган масканларда ёнғинларни содир бўлишида белгиланган хавфсизлик талабларига жавоб бериши юзасидан, махсус ишчи гуруҳ томонидан ўрганишлар ўтказилди.

Натижада, Учтепа туманида Заргарлик кўчасида жойлашган кўнгилочар савдо мажмуасининг болалар ўйингоҳи инсонлар ҳаётига хавф солиб, ёнғин хавфсизлиги талабларини қўпол равишда бузганлиги сабабли уларнинг фаолияти аниқланган камчиликлар бартараф этилгунига қадар вақтинчалик тўхтатилди.

​Ҳозирда иш фаолияти тўхтатилган объект томонидан аниқлаган камчиликларни бартараф этиш бўйича тезкор чоралар кўрилмоқда.

Ўзбекистон