Тошкентда кўп қаватли турар жой биносида ёнғин содир бўлди

Тошкент шаҳри Яшнобод туманида кўп қаватли турар жой биносида ёнғин юз берди, деб хабар бермоқда пойтахт ФВБ матбуот хизмати.

Бўткина кўчасида жойлашган кўп қаватли уй хонадонларининг бирида ёнғин содир бўлганлиги тўғрисида хабар 3-февраль куни соат 15:08 да ФВББга хабар келиб тушган.

Шунга кўра, ёнғин-қутқарув экипажлари соат 15:21 да воқеа жойига етиб бориб, ёнғин соат 15:30 да қуршаб олинган ва соат 15:34 да ўчирилди.

Ёнғин натижасида тахминан 10–15 кв.м хонадон уй-жиҳозлари ёниб зарарланган.

Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олганлар йўқлиги билдирилди.

Янгиликлар