Президент Администрацияси Коммуникациялар департаменти бошлиғининг биринчи ўринбосари тайинланди
Акрамжон Муроджон ўғли Фозилов Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси Коммуникациялар департаменти бошлиғининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди.

Мазкур тайинлов Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбарининг фармойишига мувофиқ амалга оширилди.
Маълумот учун, Фозилов бунгача Миллий масс-медиани қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди васийлик кенгаши раиси лавозимини эгаллаб келган.




