Ўзбекистон ҳудудида зилзила содир бўлди
Ўзбекистонда ҳудудида зилзила содир бўлди, деб хабар бермоқда Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг сейсмик мониторинг маркази.

Зилзила 3 феврал куни соат 15:38 да қайд этилган. Силкиниш эпицентри Жиззах вилояти Бахмал туманида жойлашган. Унинг магнитудаси 3,7 ни ташкил этди.
Республика ҳудудида сезилиш кучи:
• Булунғур туманида 2-3 балл, 23 км;
• Бахмал туманида 2-3 балл, 26 км;
• Тойлоқ туманида 2 балл, 36 км;
• Ургут туманида 2 балл, 44 км;
• Жомбой туманида 2 балл, 45 км;
• Ғаллаорол туманида 2 балл, 48 км.




