Ўзбекистондаги мингдан ортиқ дорихоналарда дори воситалари нархи асоссиз оширилгани аниқланди
Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси дори воситаларини нархларини асоссиз ошириш ҳолатларни аниқланганини маълум қилди.
Fair Tech ягона ахборот тизими орқали республика ҳудудлари кесимида фармасевтика фаолияти билан шуғулланувчи тадбиркорлик субъектлари томонидан референт нархларнинг оширилиши юзасидан ўтказилган мониторингда 1300 га яқин дорихоналарда қонунбузилиш ҳолатлари аниқланган. Жумладан:
— Қорақалпоғистон Республикасида 88 та дорихона (38 та улгуржи ва 50 та чакана);
— Андижон вилоятида 49 та дорихона (44 та улгуржи ва 5 та чакана);
— Бухоро вилоятида 50 та дорихона (7 та улгуржи ва 43 та чакана);
— Жиззах вилоятида 106 та дорихона (25 та улгуржи ва 81 та чакана);
— Қашқадарё вилоятида 43 та дорихона (9 та улгуржи ва 34 та чакана);
— Навоий вилоятида 118 та дорихона (30 та улгуржи ва 88 та чакана);
— Наманган вилоятида 119 та дорихона (65 та улгуржи ва 54 та чакана);
— Самарқанд вилоятида 182 та дорихона (72 та улгуржи ва 110 та чакана);
— Сурхандарё вилоятида 18 та дорихона (17 та улгуржи ва 1 та чакана);
— Сирдарё вилоятида 65 та дорихона (15 та улгуржи ва 50 та чакана);
— Тошкент вилоятида 134 та дорихона (20 та улгуржи ва 114 та чакана);
— Фарғона вилоятида 36 та дорихона (13 та улгуржи ва 23 та чакана);
— Хоразм вилоятида 36 та дорихона (18 та улгуржи ва 18 та чакана);
— Тошкент шаҳрида 228 та дорихона (80 та улгуржи ва 141 та чакана).
Юқоридаги рўйхатдан кўриш мумкинки, бундай қонунбузилиш ҳолатлари энг кўп Тошкент шаҳридаги (228 та) дорихоналарда қайд этилган. Самарқанд, Тошкент, Навоий, Жиззах вилоятларида 100 дан ортиқ дорихоналарда дори воситалари нархлари асоссиз ошириш ҳолатлари аниқланган.