Афғонистондан Ўзбекистонга дрон ёрдамида опий олиб ўтишга уриниш тўхтатилди
Гиёҳвандлик моддалари дронга маҳкамланган бўлиб, уларни Амударё орқали олиб ўтишга уринишган

Сурхондарё вилоятида наркотик моддалар контрабандасига чек қўйилди. Бу ҳақда Давлат хавфсизлик хизмати хабар беради.
Аниқланишича, афғонистонлик номаълум шахслар Амударё орқали гиёҳвандлик воситаларини дрон қурилмаси ёрдамида Ўзбекистон ҳудудига ўтказишга уринишган.
Натижада ушбу ноқонуний ҳаракат ўз вақтида фош этилиб, учувчисиз учиш аппаратига маҳкамланган 2 кг 32 гр «опий» моддаси ашёвий далил сифатида олинади.
Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.





