Ўзбекистонда Рамазон ойи муносабати билан эҳтиёжманд аҳолига моддий ёрдам берилади
Ўзбекистонда «Муборак Рамазон ойида эҳтиёжманд аҳолини давлат томонидан ижтимоий қўллаб-қувватлаш чоралари тўғрисида»ги Преидент қарори қабул қилинди.

Қарорга кўра, қуйидаги тоифадаги шахсларга 1 млн сўмдан 1 марталик моддий ёрдам кўрсатилади:
• ижтимоий реестрнинг «давлат таъминотидаги оила» тоифасидаги оилаларга;
• ўзгалар парваришига муҳтож бўлган ёлғиз яшовчи ҳамда ёлғиз кексалар ва ногиронлиги бўлган шахсларнинг реестридаги фуқароларга;
• етим ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар яшаётган оилаларга.
Ижтимоий реестрнинг «камбағал оила» тоифасидаги ҳамда «маҳалла еттилиги» томонидан шакллантирилган қўшимча рўйхатдаги эҳтиёжманд оилаларга 500 минг сўмдан 1 марталик моддий ёрдам кўрсатилади.
Ижтимоий реестрдаги оилаларнинг 6 минг нафар бемор аъзоларининг даволаниши ва жарроҳлик амалиётини ўтказиш билан боғлиқ харажатлари қоплаб берилади.
2026 йил 1 мартга қадар Рўйхат асосида оилаларнинг ижтимоий карта ёки банк пластик карталарига бир марталик моддий ёрдам ўтказиб берилади.





