Тошкентда экологик талабларга риоя қилмаган саноат корхонаси фаолияти тўхтатилди
Тошкент шаҳридаги экологик талабларга риоя қилмаган саноат корхонаси фаолияти тўхтатилди, деб хабар қилди Экология қўмитаси матбуот хизмати.

Қайд этилишича, махсус комиссия томонидан атмосфера ҳавосига зарарли ташламалар чиқараётган манбаларни аниқлаш ва бартараф этишга қаратилган тунги рейд тадбирлари олиб борилган. Навбатдаги рейд тадбирлари Тошкент шаҳри Олмазор туманида ҳам ўтказилган.
«Табиий чарм» хусусий саноат корхонаси экологик талабларга риоя қилмаган ҳолда фаолият юритаётганлиги аниқланди ва вақтинча тўхтатилд, — дейилади хабарда.
Ҳозирда, рейд тадбирлари давом эттирилаётгани билдирилди.





