Ўзбекистонда экологияга зарар етказиши мумкин бўлган лойиҳаларни амалга ошириш тақиқланади

1 майдан бошлаб Тошкент, Нукус шаҳарлари ҳамда вилоят марказларида экологияга зарар етказиши мумкин бўлган янги лойиҳаларни амалга оширишга рухсат берилмайди. Бу ҳақда Президент Шавкат Мирзиёевнинг фармонида қайд этилган.

Ҳужжатга мувофиқ, қуйидаги йўналишлардаги лойиҳаларни амалга ошириш ман этилади:

• асбест ва цемент, шлам ва шлаклар ишлаб чиқариш;

• тери ошлаш ва паррандачилик фабрикалари;

• юқори самарали чанг тутгич ва газ тозалаш иншоотлари билан жиҳозланмаган ҳолда ҳар қандай турдаги кўмирни ёқиш;

• таркибида заҳарли қўшимчалар ва заҳарли кимёвий моддалар мавжуд бўлган қора ва рангли металлургия, шиша ишлаб чиқариш заводлари;

• хавфлилик даражаси бўйича I ва II тоифага киритилган чиқиндиларни қайта ишлаш ва ёқиш корхоналари.

Қарорлар