Икки ҳуддуда 261 млн сўмлик электр ноқонуний фойдаланиш ҳолати аниқланди

Қорақалпоғистон ва Андижонда электр энергияни талон-тарож қилиш ҳолати фош қилинди. Бу ҳақида Бош прокуратура ҳузуридаги департамент хабар берди.

Қайд қилинишича, Асака туманида «А.х.» МЧЖ раҳбари А.А. ва «С.Б.» фермер хўжалиги масъул шахслари умумий фойдаланишдаги тижорат мақсадида ўзбошимчалик билан уланиб олган. Бунинг натижасида жами 160,9 млн сўмлик электр энергиядан ноқонуний фойдаланганликлари аниқланган.

Шунингдек, Қўнғирот туманида «Ж-Ж» фермер хўжалиги масъул шахслари ўзбошимчалик билан умумий фойдаланишдаги электр тармоғига уланиб олгани аниқланган. Оқибатда эса жами 100,2 млн сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланилган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят Кодексининг 169-моддаси (ўғирлик) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари бошланган.

Андижон