Сергелида ноқонуний электрон тамаки савдосига чек қўйилди

Тошкент шаҳри Сергели туманида ноқонуний электрон тамаки маҳсулотлари савдоси фош этилди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, Департаментнинг Сергели туман бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида «Н.Т.» МЧЖга қарашли савдо дўконида сотувчи З.И. томонидан харидорга 2 дона электрон тамаки маҳсулоти 800 минг сўмга сотилганлиги аниқланган.

Дўконни кўздан кечириш жараёнида ҳужжатлари бўлмаган, умумий қиймати 41,9 млн сўмлик 263 дона электрон тамаки маҳсулоти ашёвий далил сифатида олиб қўйилди.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 186-1-моддаси (этил спирти, алкоголли маҳсулот ва тамаки маҳсулотини қонунга хилоф равишда муомалага киритиш ёки ишлаб чиқариш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

 

 

Тошкент