Ўзбекистонда электрон сигареталар бутунлай тақиқланиши кутилмоқда
Олий Мажлис қонунчилик палатасининг 2025 йил 7 январь куни бўлиб ўтган мажлисида Ўзбекистонда электрон сигареталарни бутунлай тақиқлаш кўзда тутилган қонун лойиҳаси биринчи ўқишда кўриб чиқилиб, қабул қилинди.
Мутахассисларнинг фикрича, электрон сигареталарда никотин моддасидан ташқари кансероген, заҳарли бўлган 80 хил кимёвий бирикмалар ва оғир металлар мавжудлиги, уларнинг инсон соғлиғига, атроф-муҳитга жиддий зиёни аниқланмоқда.
Хусусан, организмда никотинга қарамлик ошиши билан бирга болалар ва ўсмирларда мия шаклланишига, интеллект, билим ва қобилиятнинг пасайишига олиб келиши мумкин.
Қонун лойиҳаси билан Ўзбекистонда никотинни истеъмол қилиш мосламалари, шу жумладан электрон сигареталар ва улар учун суюқликларнинг муомаласи (ишлаб чиқариш, тайёрлаш, сақлаш, ташиш ёки ўтказиш, Ўзбекистон ҳудудига олиб кириш, олиб чиқиш) тақиқланмоқда.

Шунингдек, айланмаси тақиқланган чекилмайдиган тамаки маҳсулотлари, никотинни истеъмол қилиш мосламалари, шу жумладан электрон сигареталарни қонунга хилоф равишда муомалага киритиш билан боғлиқ ҳуқуқбузарликлар учун жавобгарлик белгиланмоқда.
Депутатларнинг таъкидлашича, ушбу қонун лойиҳасининг қабул қилиниши аҳоли, айниқса, ёшлар орасида соғлом турмуш тарзини шакллантиришга хизмат қилади.