Электрон хизматлар кўрсатувчи хорижий компаниялар Ўзбекистонда 100 млрд сўмдан ортиқ солиқ тўлади
Ўзбекистонда электрон хизматлар кўрсатувчи 61 та хорижий компания томонидан 2024 йилнинг январь—сентябрь ойларида 101,9 млрд сўм солиқ тўланган. Бу ҳақда Солиқ қўмитаси матбуот хизмати хабар берди.
Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 2,1 баробар кўп.
Тўланган солиқларнинг 99,9 фоизи электрон хизматлар кўрсатувчи 10 та хорижий компания ҳиссасига тўғри келади:
Меtа — 41,1 млрд сўм;
Google — 26,1 млрд сўм;
Apple — 22,6 млрд сўм;
Amazon — 3,7 млрд сўм;
“Вооking.cоm” — 2,2 млрд сўм;
Zoom — 1,4 млрд сўм;
Netflix — 1,3 млрд сўм;
Аccа — 1,2 млрд сўм;
Yandex Europе — 1,1 млрд сўм;
Хсоllа — 900,3 млн сўм.