Дориларни электрон рецепт асосида ёзиш ва бериш имконияти яратилди

Тошкент вилоятининг Қибрай туманида дориларни электрон рецепт асосида ёзиш ва бериш бўйича лойиҳа ишга туширилди. Бу ҳақда Рақамли технологиялар вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

Тизим “Uzinfocom” ягона интегратори томонидан ишлаб чиқилган DMED платформаси асосида пилот режимида ишлайди. Ҳозирда лойиҳа битта тиббиёт муассасаси ва 8та дорихоналар тармоғини қамраб олган.

Рецептни олиш учун DMED иловасини смартфонга ўрнатиш талаб қилинади (Android ва iOS учун). Электрон рецепт шифокорга ташриф буюрганда, иловада беморга юборилган код киритилгандан сўнг берилади.

Бемор дорихонага чиқарилган рецепт билан жўнатилади ва уни дорихона ходимига кўрсатади. Фармацевт рецептдаги QR-кодни сканерлагандан кейин беморга керакли препаратни беради.

DMED тизими дорихоналарга реал вақт режимида дори-дармонларни бериш бўйича долзарб маълумотларни олиш имконини беради.

Қарорлар