Ўзбекистон, Қирғизистон, Қозоғистон энергетика ва сув хўжаликлари вазирлари учрашишди
Ўзбекистон, Қирғизистон ва Қозоғистон энергетика ва сув хўжаликлари вазирларининг навбатдаги ишчи учрашуви ўтказилди. Бу ҳақида UzA хабар берди.
Энергетика вазирлигида бўлиб ўтган ушбу учрашувда Озарбайжон энергетика вазири ўринбосари меҳмон сифатида иштирок этди.
Унда мамлакатлар сув-энергетика тизимининг куз-қиш мавсумида барқарор ишлашини таъминлаш масалалари муҳокама қилинди. Шунингдек, тармоқлар иш режимларининг графиклари келишилди.
Вазирлик ахборот хизматининг маълум қилишича, мазкур мулоқотда ҳамкорликда амалга оширилаётган лойиҳалар, хусусан, “Қамбарота ГЭС-1” қурилиши лойиҳасининг ҳозирги ҳолати ҳамда сув-энергетика балансини мувофиқлаштириш масалалари кўриб чиқилди.