Илон Маск «Ер юзидаги энг ақлли сунъий интеллект»ни эълон қилди
Америкалик миллиардер Илон Маск ўзининг xAI стартапидан Grok 3 янги нейрон тармоғи чиқарилишини эълон қилди, деб ёзади Forbes.
Бизнесменнинг сўзларига кўра, бу «Ер юзидаги энг ақлли сунъий интеллект» бўлади. Релиз 18 февраль куни Тошкент вақти билан соат 06:00 да бўлиб ўтади.
Эслатиб ўтамиз, Илон Маск 2023 йилда xAI стартапини ишга туширган эди. Тадбиркор «ҳақиқатни топишга максимал даражада йўналтирилган сунъий интеллект» яратмоқчи эканлигини айтди.
Грок чатботи 2023 йил ноябрь ойида тақдим этилган. 2024 йил август ойида Грок 2 чиқарилди. Мустақил AI тест сайтлари уни OpenAI ChatGPT ва Google Gemini билан бир қаторда дунёдаги энг яхши бешта чат-бот қаторига қўйди.