Ўзбекистон энг кам ойлик маош рейтингида 111-ўринни эгаллади

Ўзбекистон энг кам ойлик маош тўланадиган 154 та мамлакат орасида 111-ўринни эгаллади. Бу ҳақда Minimum Wage by Country 2024 хабар берди.

Рўйхатда давлатларнинг йиллик ҳамда соатлик энг кам иш ҳақи миқдори долларда ҳисоблаб чиқилган.

Ушбу рейтингда Австралия пешқадам – йилига 35 515 доллар, соатига эса 17,47 доллар.

Ўзбекистон эса энг кам иш ҳақи бўйича 111-ўринни эгаллаб турибди – йилига 1 041 доллар, соатига эса 0.50 сент.

Габонда йиллик 3 доллар этиб белгиланган.

Ўзбекистон