Ўзбекистонда 2-3 баллик зилзила содир бўлди
Ўзбекистон ҳудудида зилзила юз берди, деб хабар бермоқда Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг сейсмик прогнозлар мониторинги маркази.
Бугун, 17 сентябрь куни, соат 09:14 да ушбу манзилларда силкиниш содир бўлди:
• Ғиждувон туманида — 3 балл, 23 км;
• Конимех туманида — 2 балл, 57 км;
• Навбаҳор туманида — 2 балл, 57 км.
Эпицентр Навоий вилояти, Конимех туманида бўлиб, сезилиш кучи 4 баллни ташкил этди.