Россияда ўзбекистонлик эркак 23-қаватдан тушиб кетди

Россиянинг Санкт-Петербург шаҳрида ўзбекистонлик эркак 23-қаватдан тушиб кетди. Бу ҳақда 78.ru хабар берди.

Маълум қилинишича, ҳодиса 5 апрель куни Типанов кўчасида содир бўлган. Эркак бинонинг фасад конструкцияларини монтаж қилиш ишларини бажараётганда 23-қаватдан тушиб кетган. Марҳум 67 ёшли Ўзбекистон фуқароси ҳисобланади.

Монтажчи хавфли ишларни бажариш учун тегишли малакага эга бўлмагани айтилмоқда. Шунингдек, унда хавфсизлик камари бўлмаган. Ҳодиса тафсилотлари Тергов қўмитаси ва Давлат меҳнат инспекцияси томонидан аниқланмоқда.

Жаҳон