Самарқанд ва Қашқадарёда давлат ерларини сотмоқчи бўлганлар ушланди

Самарқанд ва Қашқадарё вилоятларида ер майдонларини ноқонуний сотиш ҳолатлари аниқланди. Бу ҳақда давлат хавфсизлик хизмати хабар берди.

Хусусан, ушбу вилоятининг Оқдарё туманида донли экинлар етиштириш билан шуғулланувчи фермер хўжалик раҳбари ҳокимият тизимидаги танишлари орқали хўжаликнинг 3 гектар ер майдонини иссиқхона ташкил этмоқчи бўлади. Шундан сўнг, Самарқанд шаҳрида яшовчи фуқаро номига расмийлаштириб бериш эвазига 300 минг АҚШ доллари талаб қилади.

Давлат хавфсизлик хизмати ва вилоят ички ишлар бошқармаси ҳамкорлигида

Ўтказилган тезкор тадбирда фермер хўжалик раҳбари олдиндан 20 минг АҚШ доллари олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди, — дейилади хабарда.

Ҳозирда унга нисбатан Жиноят Кодексининг 168-моддаси 4-қисми «а» банди ва 28,211-моддаси 3-қисми «а» банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Шунингдек, Қашқадарё вилоятида 2 нафар шахс ўзаро тил бириктириб, давлат захирасидаги 8 сотих ер майдонини мансабдор танишлари орқали Кўкдала туманида истиқомат қилувчи фуқарога яшаш хонадони қуриши учун олиб бериш эвазига 180 млн сўм талаб қилишади.

Аммо, улар хам олдиндан 10 минг АҚШ доллари олган вақтларида ушланади

Ҳозирда ушбу шахсларга нисбатан Жиноят Кодексининг 168-моддаси 2-қисми «а», «б» бандлари ва 28,211-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

 

AI News