Қибрай тумани ҳокимининг ёрдамчиси $10 минг пора билан ушланди
Тошкент вилояти Қибрай тумани ҳокимининг ёрдамчиси катта миқдорда пора билан қўлга тушди. Бу ҳақда Давлат хавфсизлик хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, мазкур туманнинг тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва қамбағалликни қисқартириш масалалари бўйича маҳалла фуқаролар йиғинларидан биридаги ёрдамчиси МФЙ биноси ёнида жойлашган ва давлат захирасида бўлган 4 сотих ер майдонини ҳокимликда ишловчи танишлари ёрдамида архив ҳужжатларига сохта маълумотлар киритиш орқали харидор номига расмийлаштириб беришни ваъда қилган.
Ушбу ҳизмати учун мансабдор 50 минг АҚШ доллари талаб қилган. Натижада, ўтказилган тезкор давомида, ёрдамчи сўралган пул маблағидан 10 минг АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Ҳолат юзасидан ҳоким ёрдамчисига нисбатан Жиноят Кодексининг 168-моддаси 4-қисми «а» банди ва 28,211-моддаси 3-қисми «а» банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.





