Исроил 620 дан ортиқ фаластинлик маҳбусни озод қилди

 ҲАМАС 26 февраль куни кечқурун тўрт нафар гаровга олинганларнинг жасадларини Исроилга топширди. Бунга жавобан Исроил ўтган шанба куни озод этилиши керак бўлган 625 нафар фаластинлик маҳбусни озод қилди. Бу ҳақда Reuters хабар берди.

Ўт очишни тўхтатиш режими 19 январдан кучга кирди ва унинг биринчи босқичи шу ҳафта тугаши керак. Бироқ урушни тугатишни назарда тутувчи навбатдаги босқичнинг тақдири номаълумлигича қолмоқда. ҲАМАС иккинчи босқич бўйича музокараларни бошлашга тайёр. Улар гаровдагиларни озод қилишнинг ягона йўли ўт очишни тўхтатишга содиқлик эканини айтган.

ҲАМАС манбасига кўра, озод этилиши кутилаётган фаластинлик маҳбуслар орасида Ғазода қамоққа олинган 445 нафар эркак, 24 нафар аёл ва вояга етмаганлар, шунингдек, умрбод қамоқ жазосини ўтаётган 151 нафар маҳбус бор.

15 январь куни Исроил ва ҲАМАС Ғазода гаровга олинганларни озод қилиш ва анклавда ўт очишни тўхтатиш режимини жорий этиш бўйича келишувга эришди. Учта босқични ўз ичига олган келишув 19 январь куни кучга кирди. Биринчи босқични амалга ошириш 42 кун давом этади.

Сиёсат