100 нафар фаластинлик аёллар ва болалар Ўзбекистонга эвакуация қилинди

100 нафар ярадор фаластинлик аёллар ва болалар ҳамроҳлари билан Ўзбекистонга эвакуация қилинди. Бу ҳақда Ўзбекистоннинг Мисрдаги элчиси Мансурбек Қиличев хабар берди.

Тегишли операция Президент Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан соғлиқни сақлаш вазирликлари билан ҳамкорликда ўтказилди.

Кўчирилган фаластинликлар Ўзбекистонда қолади ва уларга зарур тиббий ёрдам кўрсатилади. Улар реабилитация марказлари ва шифохоналарга жойлаштирилади.

Ҳукумат уларнинг оилаларини барча зарур нарсалар билан, жумладан, меҳмонхонада жойлаштириш, болалар учун таълим хизматлари ва Ўзбекистонда бўлишлари давомида озиқ-овқат билан таъминлайди.

Қарорлар