Исроил 90 нафар фаластинлик маҳбусни озод қилди
Исроил ҲАМАС билан Ғазо секторида ўт очишни тўхтатиш бўйича келишув доирасида 90 нафар фаластинлик маҳбусни қамоқдан озод қилди. Бу ҳақда Associated Press хабар берди.
Иордан дарёсининг ғарбий соҳилида жойлашган Офер ҳарбий қамоқхонаси ҳудудидан ойналари қорайтирилган иккита автобус чиқиб кетган. Гап Иордан дарёсининг ғарбий соҳилида яшовчи 78 нафар ва Шарқий Қуддусда яшовчи 12 нафар фаластинликнинг озод қилингани ҳақида кетмоқда.
Улар орасида 70 нафар аёл, шу жумладан, бир нафар вояга етмаган қиз, 8 нафар вояга етмаган ўғил бола ва нисбатан кичик ҳуқуқбузарликлар учун судланган 12 нафар эркак бор.