Коронавирус: кунлик касаллик қайд этиш кўрсаткичи ўсиб, етти нафар бемор вафот этди

29 июль куни Ўзбекистонда 897 нафар кишида коронавирус, 546 нафар кишида пневмония аниқланди. Бу ҳақда ССВ матбуот хизмати хабар бермоқда.

Хабарга кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 128 403 (+897) нафарни ташкил этмоқда.

Янги касалланиш ҳолатларининг:

  • 90 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
  • 34 нафари Андижон вилоятида,
  • 14 нафари Бухоро вилоятида,
  • 95 нафари Жиззах вилоятида,
  • 25 нафари Қашқадарё вилоятида,
  • 14 нафари Навоий вилоятида,
  • 41 нафари Наманган вилоятида,
  • 92 нафари Самарқанд вилоятида,
  • 27 нафари Сирдарё вилоятида,
  • 98 нафари Сурхондарё вилоятида,
  • 82 нафари Фарғона вилоятида,
  • 36 нафари Хоразм вилоятида,
  • 114 нафари Тошкент вилоятида,
  • 135 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Бундан ташқари, кеча кун давомида 546 нафар кишида пневмония аниқланди.

Шунингдек, 29 июль кун давомида:

  • Қорақалпоғистон Республикасида 58 нафар,
  • Бухоро вилоятида 14 нафар,
  • Қашқадарё вилоятида 30 нафар,
  • Наманган вилоятида 25 нафар,
  • Самарқанд вилоятида 75 нафар,
  • Сирдарё вилоятида 49 нафар,
  • Сурхондарё вилоятида 98 нафар,
  • Фарғона вилоятида 67 нафар,
  • Хоразм вилоятида 49 нафар,
  • Тошкент вилоятида 72 нафар,
  • Тошкент шаҳрида 113 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 122 368 (+650) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 95 фоизни ташкил этмоқда.

Таъкидланишича, 7 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 866 нафарни ташкил қилди.

Аввалроқ, Ўзбекистонда 28 июль куни коронавирус билан касалланганлар сони маълум бўлди, деб хабар берган эдик.

Янгиликлар