Ўзбекистонда 28 июль куни коронавирус билан касалланганлар сони маълум бўлди
28 июль куни Ўзбекистонда 879 нафар кишида коронавирус, 529 нафар кишида пневмония аниқланди.
Маълум бўлишича, 28 июль ҳолатига кўра Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 127 506 (+879) нафарни ташкил этмоқда.
Янги касалланиш ҳолатларининг:
- 90 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
- 32 нафари Андижон вилоятида,
- 16 нафари Бухоро вилоятида,
- 98 нафари Жиззах вилоятида,
- 27 нафари Қашқадарё вилоятида,
- 15 нафари Навоий вилоятида,
- 28 нафари Наманган вилоятида,
- 82 нафари Самарқанд вилоятида,
- 22 нафари Сирдарё вилоятида,
- 95 нафари Сурхондарё вилоятида,
- 75 нафари Фарғона вилоятида,
- 50 нафари Хоразм вилоятида,
- 109 нафари Тошкент вилоятида,
- 140 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.
Бундан ташқари, кеча кун давомида 529 нафар кишида пневмония аниқланди.
Қайд этилишича, 28 июль кун давомида:
- Қорақалпоғистон Республикасида 49 нафар,
- Жиззах вилоятида 55 нафар,
- Навоий вилоятида 17 нафар,
- Наманган вилоятида 21 нафар,
- Самарқанд вилоятида 106 нафар,
- Сирдарё вилоятида 28 нафар,
- Фарғона вилоятида 66 нафар,
- Хоразм вилоятида 51 нафар,
- Тошкент вилоятида 72 нафар,
- Тошкент шаҳрида 108 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 121 718 (+573) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 95 фоизни ташкил этмоқда.
Шунингдек, 6 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 859 нафарни ташкил қилди.
Аввалроқ, Ўзбекистон бўйича қанча фуқаро тўлиқ эмлангани маълум қилинди, деб хабар қилган эдик.