Наманганда «Damas» ва «Nexia-2» тўқнашди

Наманганда икки автомобиль иштирокида ЙТҲ содир бўлди. Наманган вилояти ИИБ ахборот хизмати хабар берди.

Хабарга кўра, 16 май куни соат 17:40 ларда Косонсой-Чуст-Поп-Навбаҳор йўлининг 76 км.да Поп тумани Юксалиш МФЙ ҳудудида фуқаро «Damas» русумли автомашинани ишонч қоғози билан бошқариб бораётиб, ҳаракат хавфсизлигини таъминлай олмай, қарама-қарши йўналишда ҳаракатланиб келаётган, фуқаро бошқарувидаги «Nexia-2» русумли автомашинаси билан тўқнашган.

Таъкидланишича, «Damas» русумли автомашина ҳайдовчиси олган тан жароҳати оқибатида шифохонада вафот этган.

Шунингдек, «Damas»да бўлган йўловчи 10-синф ўқувчиси қиз бош мия чайқалиши, чап қўл билак суягининг ёпиқ синиши ташхиси билан тан жароҳати олиб, шифохонага ётқизилган.

Ушбу ҳолат бўйича Поп туман ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан ЖКнинг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Мавзуга доир: 

Янгиликлар