Тошкент метрополитени Россиядан учта янги поезд олди
31 декабрь куни Тошкент метрополитени «Метровагонмаш» (Россия) заводида ишлаб чиқарилган учта янги тўрт вагонли таркибни олди, деб хабар берди метрополитен матбуот хизмати.
Тахминан 10 кун давом этадиган техник синовлардан сўнг («Москва» типидаги) поездлар ишга туширилади.
Умуман олганда, 2024 йилда пойтахт 2023 йилдаги каби 11 та таркибга эга бўлди.