Тошкентда 3 та автомобиль иштирокида ЙТҲ содир бўлди

Тошкент шаҳри Яккасарой туманида 3 та автомашина тўқнашди. Бу ҳақда ИИВ ЙҲХББ ахборот хизмати хабар қилмоқда.

Хабарга кўра, 9 апрель куни соат 10:00ларда Яккасарой тумани Бобур кўчасида жойлашган туман ИИО ФМБ биноси рўпарасида «Lacetti», «Damas» ва «Spark» автомобиллар иштирокида тўқнашув содир бўлган.

Таъкидланишича, тўқнашув оқибатида тан жароҳати олган фуқаролар йўқ.

Мазкур ҳодиса юзасидан Яккасарой тумани ИИО ФМБ ЙҲХБ ходимлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилиб, тўқнашув содир бўлиш сабабларига ойдинлик киритилмоқда.

Мавзуга доир: