Андижонда 4 та автомашина иштирокида ЙТҲ содир бўлди — фото

Андижон вилояти Шаҳрихон туманида 4 та автомобиль иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди. Бу ҳақда ИИВ ЙҲХББ ахборот хизматига таяниб, «Дарё» хабар қилди.

Хабарга кўра, ЙТҲ 3 апрель куни соат 15:40 ларда «Cobalt», «Nexia-3», «Lacetti» ва «Damas» иштирокида содир бўлb, оқибатда «Cobalt» автомобилининг 41 ёшли ҳайдовчиси ва «Damas» машинасида бўлган  йўловчи жароҳат олган. Уларга тиббий ёрдам кўрсатилгани айтилмоқда.

Ҳолат юзасидан Шаҳрихон тумани ИИБ ЙҲХБ томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилиб, тўқнашув сабабларига ойдинлик киритилмоқда.

Мавзуга доир:

Янгиликлар