Фарғонада «Matiz» ва юк машинаси тўқнашди: ҳайдовчи вафот этган

Фарғона вилояти Қувасой шаҳрида юк машинаси билан «Matiz» тўқнашган. Бу ҳақда вилоят Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси ахборот хизмати маълум қилди.

Фото: «Дарё»

Хабарга кўра, ЙТҲ Қувасой шаҳри ҳудудидан ўтган Фарғона–Қувасой автомобиль йўлида содир бўлган. «Қувасой ишонч такси» корхонасига қарашли «Matiz» автомобилининг 30 ёшли ҳайдовчиси бошқарувни йўқотиб, қарама-қарши томондан ҳаракатланган. Натижада рўпарасидан келаётган 40 ёшли ҳайдовчи бошқарувидаги «Daimler Benz» юк машинасига бориб урилган.

Қайд этилишича, 30 ёшли ҳайдовчи оғир тан жароҳатлари сабаб воқеа жойида ҳалок бўлган.

Ҳозирда мазкур автоҳалокатнинг сабаблари ўрганилмоқда.

Мавзуга доир:

Янгиликлар