Наманганда бошқарувни йўқотган «Spark» йўл четига ағдарилиб кетди — фото
Наманган вилояти Наманган туманида 13 январь куни «Spark» русумли машина ҳайдовчиси ҳаракат хавфсизлигини таъминлай олмай, автомобиль йўлдан чиқиб кетиб ағдарилди. Бу ҳақда вилоят Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, 13 январь куни соат 10:30 да Навқирон маҳалласи ҳудудида ҳайдовчи 1999 йилда туғилган А.Р. «Spark» русумли автомобилни бошқараётиб, ҳаракат хавфсизлигини таъминлай олмасдан бошқарувни йўқотган ва автомобиль йўлдан чиқиб кетиб ағдарилган.
Ҳодиса натижасида тан жароҳати олганлар йўқ. Мазкур ЙТҲ юзасидан Наманган тумани ИИБ ЙҲХБ томонидан суриштирув ишлари олиб борилиб, ҳодиса сабабларига аниқлик киритилмоқда.
«Барча ҳайдовчилардан белгиланган қоидаларга, тезлик меъёрига, йўл белгилари ва чизиқлари талабларига риоя қилишларини, қоидаларни четлаб ўтиб ўзи ва ўзгалар саломатлигини хавф остига қўймасликларини сўраб қоламиз», дейилади хабарда.
Мавзуга доир:
Аввалроқ Фарғонада юк машинаси билан тўқнашган «Damas» ҳайдовчиси воқеа жойида ҳалок бўлгани ҳақида хабар берилганди. Шунингдек, Тошкентда 20 ёшли ҳайдовчи бошқарувидаги «Malibu» 2 та «Lacetti»га урилиб, ағдарилиб кетгани хабар қилинган.