Сирдарёда «Nexia» «Жигули»га урилиши оқибатида ҳайдовчи машинадан «учиб кетди» — видео

Сирдарё вилояти Янгиер шаҳрида 12 январь куни «Nexia» ва «Жигули» машиналари иштирокида йўл транспорт ҳодисаси юз берди. Бу ҳақда Йў ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси матбуот хизмати хабар берди.

Фото: Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси матбуот хизмати

Маълум бўлишича, 12 январь куни соат 14:30 да Маърифат маҳалласи Тинчлик кўчасида жойлашган «Магнит» дўкони яқинида ҳайдовчи (1988 йилда туғилган) Д.Н. томонидан йўл ҳаракати қоидалари бузилиши оқибатида ушбу ҳайдовчи бошқарувидаги «Ваз-2106» ҳамда ҳайдовчи (1998 йилда туғилган) Э.Т. бошқарувидаги «Некция» русумли транспорт воситалари иштирокида тўқнашув содир бўлган.

Фото: Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси матбуот хизмати

Фото: Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси матбуот хизмати

Ижтимоий тармоқларда тарқалган видеотасвирда «Жигули» ҳайдовчисининг тўқнашув пайтида машина ичидан чиқиб кетганини кўриш мумкин. Қайд этилишича, тўқнашув оқибатиида иккала ҳайдовчи ва «Nexia» русумли автомобиль йўловчиси С.Р.га биринчи тез тиббий ёрдам кўрсатилган.

Мазкур ЙТҲ юзасидан Янгиер шаҳар ички ишлар бўлими йўл ҳаракати хавфсизлиги бўлими томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Аввалроқ Самарқандда «Nexia» пастликка тушиб кетиши оқибатида ҳайдовчи вафот этгани ва маст ҳайдовчи бошқарувида бўлган «Matiz» каналга тушиб кетгани ҳақида хабар берилганди.

Янгиликлар