Қўштепада 3 кишини олиб кетаётган «Cobalt» Фарғона каналига тушиб кетди — фото

Фарғона вилояти Қўштепа туманида 3 январь, якшанба куни фуқаро М.Х. бошқарувидаги «Сobalt» автомашинаси бетон тўсиққа урилиб, Фарғона каналига тушиб кетди. Бу ҳақда вилоят Ички ишлар бошқармаси ахборот хизмати хабар қилди.

Фото: Фарғона вилояти Ички ишлар бошқармаси ахборот хизмати

Маълум бўлишича, Қўштепа туманида 3 январь куни М.Х. «Сobalt» автомашинасини Каттаболтакўл МФЙ ҳудудида бошқариб кетаётиб, руль бошқарувини йўқотган. Оқибатда йўл четидаги бетон тўсиққа бориб урилиб, Фарғона каналига тушиб кетган.

Ушбу автомашина Фарғона каналидан чиқариб олинганида автомашина ҳайдовчиси М.Х. ва йўловчилар М.И. ҳамда И.И.лар ҳодиса жойида вафот этишгани аниқланган.

Фото: Фарғона вилояти Ички ишлар бошқармаси ахборот хизмати

Фото: Фарғона вилояти Ички ишлар бошқармаси ахборот хизмати

Фото: Фарғона вилояти Ички ишлар бошқармаси ахборот хизмати

Фото: Фарғона вилояти Ички ишлар бошқармаси ахборот хизмати

Мазкур ҳолат юзасидан Қўштепа тумани Ички ишлар бўлими ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан Жиноят кодексининг 266-моддаси (Транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) 3-қисми «а» банди билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Аввалроқ Самарқандда «Nexia» пастликка тушиб кетиши оқибатида ҳайдовчи вафот этгани ва маст ҳайдовчи бошқарувида бўлган «Matiz» каналга тушиб кетгани ҳақида хабар берилганди.

Янгиликлар