Самарқандда «Nexia» ва «Cobalt» «авария» оқибатида пастликка қулади — видео

Самарқанд вилояти Пастдарғом туманида 2 январь куни «Nexia» ва «Cobalt» машиналари иштирокидаги йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида иккала машина ҳам пастликка қулади. Бу ҳақда Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси матбуот хизмати хабар берди.

Фото: Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси матбуот хизмати

Маълум бўлишича, 2 январь куни соат 20:10 да Пастарғом тумани ҳудудидан ўтган 4Р-46 автомобиль йўлининг 6-километрида «Nexia» русумли транспорт воситаси ҳайдовчиси йўловчига чалғиши оқибатида йўл четида тўхтаб турган «Cobalt» автомашинасига келиб урилган.

Фото: Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси матбуот хизмати

Оқибатда ҳар иккала транспорт воситалари йўл четидаги пастликка тушиб кетган. Мазкур йўл-транспорт ҳодисасида ҳеч ким тан жароҳати олмаган.

«Бошқарув вақтида ҳайдовчининг чалғиши турли кўнгилсизликларга сабаб бўлиши мумкин. Шу боис барча ҳайдовчилардан ҳаракат давомида эътиборли бўлишларини сўраймиз!» дейилади ЙҲХББ хабарида.

Янгиликлар